ДХХ “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорларини қўлга олди
3-саҳифа
−
31 Октябрь 2021
22935Қашқадарё вилоятида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўзаро йиғинлар вақтида “Жиҳодчилар” оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдирган ноқонуний гуруҳ қўлга олинган.
Гуруҳнинг 1969–1995 йиллар оралиғида туғилган 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар бор.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилганда хотирасида диний мазмундаги аудио-видео материаллар мавжуд бўлган уяли алоқа воситалари ва флешкарталар, шунингдек, нашриёти кўрсатилмаган китоблар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказиш учун расмийлаштириб олинган.
Хабарга кўра, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси