Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз алкоголь сотаётганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
02 Февраль 1836 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ноқонуний алкоголь савдоси билан шуғулланиб келган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Аниқланишича, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз тумани “Мактабобод” ва Қарши шаҳри “Каманди” маҳаллаларида яшовчи икки нафар шахс Қарши шаҳри “Равоқ” маҳалласи ҳудудидаги омборхоналардан бирида харидорга икки турдаги – жами 432 дона алкоголь маҳсулотларини сотаётган пайтда ушланган.
Шунингдек, Қарши шаҳрининг “Алишер Навоий” маҳалласида жойлашган омборхонада келгусида сотиш мақсадида сақлаб турилган яна тўрт турдаги – жами 780 дона алкоголь маҳсулотлари аниқланган.
Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, олинган 1212 дона алкоголь маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги, акциз маркалари эса қалбаки экани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ижтимоий тармоқлар орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль