Қашқадарёда иш вақтида туғилган кун нишонлаган тез ёрдам ходимлари жазоланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлагани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ушбу воқеа Ғузор тумани тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари билан юз бергани аниқланган.

Маълум қилинишича, Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамшираларига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Аммо вилоят ССБ ходимларга нисбатан айнан қандай жазо берилганини очиқламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ичида икки нафар ҳайдовчи ва фельдшер бўлган тез ёрдам машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраганди. Оқибатда бир нафар ҳайдовчи вафот этди. Кейинчалик ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тез тиббий ёрдам хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг