Қашқадарёда дрифт қилиш ортидан 2 йигит вафот этди
3-саҳифа
−
04 Февраль 10017 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида машинада дрифт қилиш оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 январь куни соат тахминан 17:00 да Қарши шаҳрининг Насаф кўчасида содир бўлган. 19 ёшли йигит икки дўсти билан бирга автомобилни бошқариб келаётган вақтида дрифт қилишга уринган. Оқибатда ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Зарба кучли бўлганидан автомашинада бўлган 19 ёшли икки йигит воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда бир пиёда ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси