Қашқадарёда 7 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 19 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ҳайдовчи 1 синф ўқувчисини уриб юбориши оқибатида бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи К.М. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситаси билан 4К-307 “Шаҳрисабз-Мираки” автомобиль йўлидан Мираки йўналиши томон ҳаракатланиб бориб, йўлнинг Шаҳрисабз шаҳар “Уйчилик” МФЙ, Фусункор кўчасидан ўтувчи 2 километрига келган вақтида пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган пиёда О.И.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, О.И. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи К.М. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қашқадарё қурбон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made