Қашқадарёда “Ҳоким кубоги” мусобақасида жанжал чиқарганлар қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида “Ҳоким кубоги” футбол мусобақасида жанжал юзага келгани тўғрисида хабар берган эдик. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, жанжалга алоқадор шахслар жавобгарликка тортилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 август куни Кўкдала тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида туман ҳокими кубоги учун “Кўкдала” ва “Сўлиқ” маҳаллалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилган.

Ўйин давомида туманнинг “Қушали” маҳалласида яшовчи ён ҳакамнинг “Сўлиқ” маҳалласи дарвозасига “Кўкдала” маҳалласи футболчиси тепган тўпни гол деб ҳисоблаши натижасида низо келиб чиққан. Оқибатда стадионда жанжал юзага келган.

Жанжалда жамоат тартибини бузган шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судига юборилган.

Ҳолат сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб, "Кўкдала" маҳалласи футболчиларининг икки нафарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан 15 сутка, ён ҳакамга эса БҲМнинг 5 баробари (1,5 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қашқадарёда 2 та қишлоқ аҳолиси каврак қазиб олиш устида жанжаллашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Кўкдала

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг