Қашқадарёда иккита қишлоқ аҳолиси жанжаллашди
Жамият
−
14 Август 2022
56911Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юзага келгани акс этган видео тарқалди. Жанжал содир бўлган жойда туман Экология бўлими бошлиғи бўлгани айтилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 август куни Деҳқонобод тумани “Тарқопчуғай” МФЙга қарашли Бўзтепа қишлоғига ёндош Себатли ҳудудида содир бўлган.
Жанжал каврак ширасини йиғиш истагида бўлган шахслар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар туфайли келиб чиққан. Ҳолат содир бўлган жойда туман Экология бўлими бошлиғи бўлмаган.
Мазкур масала юзасидан айни пайтда Экология қўмитаси, вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратура, адлия, туман Ички ишлар бошқармаси, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, туман Меҳнат ва бандлик бўлими, Кадастр палатасининг туман филиали масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь