Кўкдала ҳокими кубогидаги жанжал бўйича қўшимча маълумот берилди
Жамият
−
15 Август 2022
10190Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақасида жанжал юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, норозилик акс этган ҳолат бўйича ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра ушбу ҳолат юзасидан жабрланган ва жароҳатланганлар йўқ.
Ҳолат тегишли ташкилотлар назоратига олинган бўлиб тез орада қўшимча маълумот берилади.
Бироқ ҳокимлик ижтимоий тармоқларда Кўкдаладаги ҳолат дея тарқалган видеодаги жанжал Қашқадарёнинг бошқа бир тумани Қамашида ташкил этилган маҳаллий футбол ўйинларидан бирида юз берганини қўшимча қилган.
“Буни Кўкдала туманидаги “Ҳоким кубоги” ўйинларидаги ҳолатга умуман алоқаси йўқ. Ижтимоий тармоқ фаолларидан маълумот тарқатаётганда аниқлик киритиб кейин тарқатишларини сўраган бўлар эдик”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси