Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди
3-саҳифа
−
09 Апрель
11331Қашқадарё вилояти Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг АҚШ доллари пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб беришни ваъда қилган. Эвазига у фуқародан 5 минг АҚШ долларини сўраган аммо 8 апрель куни соат 16:10 ларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўзи эгаллаб турган мансабни суиистеъмол қилган ҳолда, судланган шахсларга нисбатан белгиланган жазо муддатини енгиллаштириб беришни ваъда қилган адвокатлар қўлга олинганди.
LiveБарчаси