Қарийб 20 минг кишини Умрага ноқонуний юборганлар ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда 19 минг 547 нафар фуқарони Умрага ноқонуний юборганлар ушланди. Улар 2 йил давомида фуқаролардан 22 млн 846 минг 590 АҚШ доллар миқдорида нақд пуллар олган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари давомида 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган аёл “Жалолқудуқ Авиатранс” масъулияти чекланган жамиятда норасмий тур агент вазифасини бажариб, жами 19 минг 547 нафар фуқарони жалб қилиб, ноқонуний Умра тадбирини ташкил этгани аниқланган.

“Жалолқудуқ Авиатранс“ МЧЖ томонидан 2024-2025 йиллар давомида фуқаролардан 22 млн 846 минг 590 АҚШ доллар миқдоридаги нақд пуллар олинган. Давлат ва жамият манфаатларига етказилган жами зарар 1 млрд 819 млн 974 минг 385 сўм, солиқ ва бошқа йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича жами 15 млрд 363 млн 219 минг 26 сўм ҳисобланган. Ташкилот томонидан Саудия Арабистонига юборилиб, оғир аҳволда ҳеч қандай шароитларсиз қолиб кетган жами 534 нафар фуқаро махсус рейслар орқали Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти томонидан 14 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзатилиб, 13 нафар шахс қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилгани ва у орқали фуқаролар онлайн тарзда зиёратга навбатга ёзилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Умра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг