“Қамчиқ” довонида содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
01 Август
8315Кеча, 31 июль куни “Тошкент-Водий” йўлида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 16:00 ларда А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 242-километрида юз берган. “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Cobalt ва Matiz автомобиллари билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Matiz ва юк машинаси жарликка тушиб кетган. Икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.
ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида ҳар икки автомобилни чуқурликдан олиб чиқиб, вазият оқибатларини бартараф этган.
“Ҳозирда тегишли ташкилот ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ”да Mercedes-Benz Sprinter ва 3 та юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.