“Қамчиқ”да Mercedes-Benz Sprinter ва 3 та юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
27 Июль
5095Бугун, 27 июль куни “Водий-Тошкент” йўлида Mercedes-Benz Sprinter ва 3 та юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 05:00 ларда “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 247-километрида юз берган. 1983 йилда туғилган ҳайдовчи А.К. CAMC русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлик сабаб ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Isuzu ҳамда Howo юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб Mercedes-Benz Sprinter русумли автомобилига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида CAMC русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида CAMC русумли юк автомобили ҳайдовчиси ва 1995 йилда туғилган йўловчи Б.Т. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида йўлида Equinox русумли автомобиль ёниб кетганди.
LiveБарчаси