“Қамчиқ” довонида кўчки содир бўлди
Жамият
−
06 Ноябрь
5672Бугун, 6 ноябрь куни соат 4:55 ларда А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи 238,5-километрида кўчки юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Водий – Тошкент” йўналишида тоғ қиялигидан ёғингарчилик натижасида намланиш ҳисобига номустаҳкам тош – тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилган.
Кўчки йўлнинг хандақ қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Воқеа жойида “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК куч ва воситалари билан кўчки массалари тозаланган. “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва ЙПХ отряди ходимлари автомобиль йўлида хавфсизлик чораларини кўришган.
Довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфли участкаларда транспорт воситаларини тўхтатмаслиги ҳамда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларга риоя этиш сўралган.