Қамчиқ довони вақтинча ёпилди (видео)

Жамият

image

Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни соат 00:50 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, довон йўлини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш чораси кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзгидромет 7-8 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши оқибатида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ ёпилди довони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг