“Қамчиқ”да юк машинаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
05 Ноябрь
2712Бугун, 5 ноябрь куни “Қамчиқ” довонида яна бир юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:30 ларда “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 258-километрида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомобилининг носоз олд ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида ёнғин чиққан.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойида “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ва ФВВ ходимлари ҳолатни тўлиқ назоратга олган.
“Ушбу йўналишда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач ҳаракат зудлик билан очилади. Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Cobalt ва Mercedes-Benz тўқнашуви оқибатида 4 киши жабрланганди. ЙТҲ оқибатида Cobalt ва Mercedes-Benz транспорт воситасининг ҳайдовчилари ва 2 нафар йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
LiveБарчаси