Тошкентда Cobalt ва Mercedes-Benz тўқнашуви оқибатида 4 киши жабрланди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь
2463Тошкент шаҳрида Cobalt ва Mercedes-Benz тўқнашуви оқибатида 4 киши жабрланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Кеча, 3 ноябрь куни соат 23:00 ларда Юнусобод тумани Чинобод кўчасида Cobalt русумли транспорт воситаси ва Mercedes-Benz русумли транспорт воситалари тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt ва Mercedes-Benz транспорт воситасининг ҳайдовчилари ва 2 нафар йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 октябрь куни Тошкент вилоятида автобус ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Тўқнашувдан сўнг, автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин келиб чиққан.
ЙТҲ оқибатида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.
LiveБарчаси