16 яшар ўқувчи онасининг машинасида автоҳалокатга учради. Қурбон бор (видео)
3-саҳифа
−
15:41 2613 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 2010 йилда туғилган мактаб ўқувчиси онасининг Cobalt машинаси билан йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 октябрь куни соат тахминан 01:00 лар атрофида Термиз тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи D166 “Термиз шаҳри – Намун – Термиз халқаро аэропорти” автомобиль йўлининг 11-километрида вояга етмаган шахслар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, Термиз шаҳридаги 25-мактабнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 10-синф ўқувчиси онасига тегишли бўлган Cobalt русумли транспорт воситасини юқори тезликда ҳайдаган ва тажрибасизлиги туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасида ўрнатилган ёритиш чироқлари устунига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига етказилган. Автомашина салонида бўлган ҳайдовчининг 2010 йилда туғилган синфдоши воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Термиз тумани ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида тормози ишламай қолган юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашганди. Оқибатда 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь