“Қамчиқ”да ҳаракат вақтинча чекланди
Local
−
22 May 5376 1 minute
Бугун, 22 май куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида «Қамчиқ» довонида ҳаракат вақтинча чекланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятллар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:30 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида кучли ёмғир ёғиши ортидан тоғдан лой ва тош аралаш сел сувлари тушиши кузатилган. Шу муносабат билан автомобиль йўлининг «Водий-Тошкент» йўналиши автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.
“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October
Sergelidagi masjidga o't ketdi
03 October