Қамчиқда юк машиналари ҳаракати тикланди
Жамият
−
25 Февраль 2021
2560Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракатланишига рухсат берилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
“Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади ИИВ ЙҲХББ мурожаатида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлаётгани сабабли 24 февралдан 25 февралга ўтар кечаси Қамчиқ довони юк машиналари учун вақтинча ёпилгани тўғрисида маълум қилганди.