Қамчиқда юк машиналари ҳаракати тўхтатилди. Довон бутунлай ёпилиши ҳам мумкин

Жамият 3930
image

Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қор ёғиши кучайиши оқибатида йўлларда музламалар ҳосил бўлган. Шу сабабли, довон юк машиналари учун ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мабуот хизмати хабар берди.

“Қамчиқ довонида айни пайт ҳаво ҳарорати -12 градусни ташкил этмоқда. Ҳозирча енгил автомобиллар ҳаракатланмоқда. Қор ёғиши кучайиб, йўлларда ҳаракатланиш хавф туғдиришни бошласа, довон тўлиқ ёпилиши ҳам мумкин”, дейилади хабарда. 

“Қамчиқ” махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқаруви бошчилигидаги фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида кучли ёғаётгани, тоғ ён бағирларида қор баландлиги 1,5 метрга етгани хабар қилинганди.

Шунингдек, довонда ярим соатда икки автомобиль хандаққа тушиб кетгани ҳақида хабар берилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 3
t
×