Исроил Фаластинда яна “рейд” уюштирди
Олам
−
07 Июль 2023
3017Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг босиб олинган ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрининг тарихий қисмига навбатдаги “рейд”ни (Исроил томони Фаластинга қилинган ҳужумларни рейд деб атайди – таҳр.) уюштирди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, фаластинликлар ва Исроил кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлган. Эски шаҳар ҳудудидан отишма овозлари эшитилган.
Маълумот учун, Фаластиндаги сўнгги кескинлик 3 июль куни Женин шаҳри яқинида содир бўлган. Исроил ҳарбийлари шаҳарни 48 соат давомида қамал қилиб, бир қанча маҳаллаларга ҳаводан зарбалар берган. Оқибатда 12 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан тўрт нафари ўсмир бўлган. 120 га яқин одам яраланган, йигирма нафарининг аҳволи оғир.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Женинга ҳужумидан сўнг Америка Қўшма Штатлари маъмурияти бу “махсус операция”ни қўллаб-қувватлашини билдирганди. Туркия эса Исроилнинг бу ҳаракатларини кескин қоралаб, зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Шу йилнинг 5 июль куни Жениндан Исроил ҳарбийлари олиб чиқилди.