Испанияликларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортмоқда
Жамият
−
13 Ноябрь 2023
6642Испаниядан сўнгги 10 ойда Ўзбекистонга 13 минг 426 нафар турист ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп. Хусусан, 2022 йилда Испаниядан Ўзбекистон ҳудудига 6 минг 300 нафар сайёҳ келган. Жорий йилда эса дастлабки 10 ойлик кўрсаткич аллақачон 13 мингдан ортди.
Агентлик маълумотларига кўра, ушбу туристларнинг 10 минг 87 нафари дам олиш, 2 минг 459 нафари хизмат юзасидан, 865 нафари эса қариндошларни йўқлаш мақсадида келган.
Ойлар кесимида Испаниядан Ўзбекистонга келган туристлар сони қуйидагича:
- • январда – 137 нафар;
- • февралда – 186 нафар;
- • мартда – 534 нафар;
- • апрелда – 1 503 нафар;
- • майда – 1 629 нафар;
- • июнда – 1 318 нафар;
- • июлда – 1 027 нафар;
- • августда – 1 744 нафар;
- • сентябрда – 2 498 нафар;
- • октябрда – 2 850 нафар.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январ-июль ойларида жами 3,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шундан 397,3 минг нафари дам олиш мақсадида келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилнинг январ-июнь ойларида ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга боргани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь