Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга боргани маълум бўлди

Бу қизиқ

image

2023 йилнинг январ-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Агентлик маълумотига кўра, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари асосан 5 та мақсад билан чет элга чиққан. Жумладан:

• қариндошларни йўқлаш учун — 1,7 млн киши; 
• дам олиш учун — 248,3 минг киши; 
• ўқиш мақсадида — 19,5 минг киши;
• даволаниш учун — 15,3 минг киши; 
• хизмат юзасидан — 6,8 минг киши.

Шунингдек, Ўзбекистонликлар ушбу 6 ой давомида энг кўп сафар қилган давлатлар номи ҳам эълон қилинган. Қирғизистон етакчилик қилаётган рўйхат қуйидагича:

• Қирғизистон – 815,4 минг нафар;
• Тожикистон – 520,7 минг нафар;
• Қозоғистон – 337,7 минг нафар;
• Россия – 94,0 минг нафар;
• Туркия – 75,7 минг нафар;
• БАА – 64,5 минг нафар;
• Саудия Арабистони – 34,5 минг нафар;
• Қувайт – 20,8 минг нафар;
• Миср – 12,2 минг нафар;
• Озарбайжан – 9,1 минг нафар.

 


Мақола муаллифи

Теглар

турист Ўзбекистонликлар сафар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made