Ўзбекистонга 7 ойда қанча турист келгани маълум бўлди

Local

image

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 7 миллион 749 минг 308 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадда ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 миллион нафарга яъни 22,6 фоизга кўплигини англатади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, энг кўп сайёҳлар қўшни давлатлардан келган. Хусусан, Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони бўйича Қирғизистон – 2 177 108 нафар, Қозоғистон – 1 855 562 нафар ва Тожикистон – 1 728 978 нафар билан Топ учликдан жой олган.

Кейинги ўринларда Россия – 710 824 нафар, Афғонистон – 281 200 нафар, Хитой – 269 735 нафар ва Туркманистон – 192 830 нафар сайёҳ билан қайд этилган.

Шунингдек, Туркиядан 111 908 нафар, Ҳиндистондан 32 462 нафар ва Кореядан 26 512 нафар фуқаро Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган.

Таққослаш учун, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 6 млн 319,1 минг нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 7 млн 749,3 минг нафарга етди. Яъни, бир йил ичида хорижликлар оқими 1,4 млн нафарга ошган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани ҳамда энг кўп танланган давлатлар улуши қўшни республикаларга тўғри келгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends