Испаниядаги поездлар тўқнашувида 24 ёшли спортчи ҳалок бўлди

Спорт

−

image

Испания ёшлар ва клублар чемпионатида иштирок этган 24 ёшли енгил атлетикачи Жулиета Гальего Толедо провинциясидаги икки поезд тўқнашувида ҳалок бўлганлар орасида бўлган. Бу ҳақда мамлакат енгил атлетика ассоциацияси (RFEA) матбуот хизмати хабар берди.

“Reuters” агентлигининг хабар беришича, 24 ёшли Гальего Мадриднинг “AD Sprint” клубида шуғулланган. “Marca” нашрининг ёзишича, у узунликка сакраш ва 60 метрга югуриш йўналишларига ихтисослашган.

Эслатиб ўтамиз, фожиа жорий йилнинг 28 октябрь куни Мадрид – Севилья йўналишидаги Урда шаҳри яқинида содир бўлган. Аввалига Урда станцияси ҳудудида содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Кейинчалик Испания ОАВлари темир йўл ҳалокатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етганини хабар қилди. Шунингдек, камида 179 киши жароҳатлангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Испания қироли Фелипе VI номига ҳамдардлик йўллади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг