“Тарихдаги энг ёмон мухолифат”. Испания Бош вазири парламентни тарқатиб юборди

World

−

image

Испания Бош вазири Педро Санчес уй-жой шароитига қарши норозилик тўлқини фонида парламентни тарқатиб юборди ва жорий йилнинг 29 ноябрига муддатидан илгари умумий сайловлар ўтказилишини тайинлади. Бу ҳақда “Brussels Signal” хабар берди.

“Ҳукумат келишувларга эришишни хоинларча ҳаракат билан адаштирадиган ниҳоятда зиддиятли парламент билан, шунингдек, сайловчиларнинг қўллаб-қувватловига эга бўлмаган ҳолда Испания келажагига таъсир ўтказишни хоҳлайдиган нуфузли иқтисодий ва ижтимоий элита билан муомала қилишига тўғри келди”, дейди Санчес. 

Унинг фикрича, ҳокимият масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаган “тарихдаги энг ёмон мухолифат” билан ишлаган.

“Испания халқи ўзлари ва ўз мамлакатлари учун қандай келажакни хоҳлашларини ҳал қилиш вақти келди”, дейди у.

Номзодларни кўрсатиш учун Испания қонунчилиги сайловлар расман эълон қилинганидан кейин 15 кундан 20 кунгача бўлган муддатни кўзда тутади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 2 октябрь куни мамлакат парламенти ҳукуматнинг уй-жой инқирозига қарши курашиш бўйича қонун лойиҳаларини рад этди. Ташаббус заиф қатламга мансуб ижарачиларни кўчириб юборишга 2030 йилгача мораторий жорий этиш ва ижара шартномаларини узайтиришни кўзда тутадиган эди. Марказчи-ўнгчи Халқ партияси (Partido Popular), ўнгча радикал “Vox” ва Каталониянинг “Junts” партияси бунга қарши чиқди.

Испанияда уй-жой атрофидаги сиёсий инқироз имконияти чекланган 87 ёшли аёлнинг кўчириб юборилишидан сўнг янада кескинлашди, бу эса кўча намойишларига ва Мадрид марказида норозилик лагерининг пайдо бўлишига олиб келди. 3 октябрь куни уй-жойнинг юқори нархига қарши оммавий акциялар пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтди.

Бир неча ой давомида Санчеснинг Испания социалистик ишчи партияси (PSOE) сўровномаларда ортда қолаётган эди. “SocioMetrica” маълумотларига кўра, Санчес сиёсатини 26,8 фоиз аҳоли маъқуллайди. Унинг ўртача рейтинги 10 дан 2,85 ни (ўз сайловчилари орасида 6,15) ташкил этади. NC Report/La Razon маълумотларига кўра, Санчеснинг рейтинги 10 дан қарийб 3,4 ни ташкил этган.

Сўровнома маълумотларига кўра, PSOE 25,9 фоиз – 27,6 фоиз овоз олиши мумкин, ўнгчилар блоклари – PP ва Vox эса биргаликда 50 фоиздан ортиқ овоз тўплаган. 

Санчеснинг ваколат муддати 2027 йилнинг июль ойида тугаши керак эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends