Ислом бирдамлиги  ўйинлари: Турсуной Жабборова чемпион бўлди

Спорт

image

Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 15 август куни ўзбекистонлик оғир  атлетикачи Турсуной Жабборова (-87 кг вазн тоифасида) мусобақанинг чемпионига айланди. 

Қайд этиш жоизки, Жаббарова даст кўтаришда 109 кг, силтаб кўтаришда 126 кг тошни бўйсундирган. Икки кураш натижасига кўра, Турсуной 235 кг натижа кўрсатган. Шу орқали Турсуной Жабборова барча йўналишларда олтин медалларни ўзиники қилган.

Шунингдек, 15 август куни Шарофиддин Амриддинов (-102 кг), Руслан Нуриддинов (-109 кг), Акбар Жўраев (+109 кг) каби Ўзбекистоннинг етакчи оғир атлетикачилари Ислом бирдамлиги ўйинларидаги ўз иштирокини бошлайди.

Аввалроқ, Ўзбекистон делегацияси Ислом бирдамлиги ўйинларида медаллар жамғариш борасида учинчи ўринни эгаллаб тургани тўғрисида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом бирдамлиги  ўйинлари Турсуной Жабборовa

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг