Руслан Нуриддинов Ислом бирдамлиги ўйинлари рекордини ўрнатди
Спорт
−
15 Август 2022
13036Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 15 август куни ўзбекистонлик машҳур оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов баҳсларга киришди ва мутлоқ чемпионликни қўлга киритди.
Қайд этиш керакки, Руслан Нуриддинов Ислом бирдамлиги ўйинларида -109 кг вазн тоифасида иштирок этган. Нурудинов даст кўтаришда 187 кг, силтаб кўтаришда 230 кг тошни ўзига бўйсундирди ва икки кураш якуни бўйича 417 кг натижа билан мутлоқ чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, ўзбекистонлик атлетнинг қайд этган натижаси Ислом бирдамлиги ўйинларининг рекорди сифатида тарихга кирди.
Аввалроқ, мусобақада -87 кг вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова ҳам Ислом бирдамлиги ўйинларининг мутлоқ чемпионлигини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этади. Ҳозирча, Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғариш борасида Туркия ва Эрон мамлакатларидан ортда қолмоқда, холос.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15