Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ЖЧни 3-ўринда якунлади

Спорт

image

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ниҳоясига етди ва ўзбекистонлик спортчилар мусобақада жами 6 та медални қўлга киритди.

70 га яқин мамлакатдан спортчилар қатнашган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси  3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритди.

-109 кг вазнда иштирок этган Руслан Нуриддинов ва Шарофиддин Амриддинов жами 3 та олтин медални жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.

 -89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда бронза , -81 кг вазнда Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда бронза ва иккикурашда кумуш медалга сазовор бўлди. 

Қайд этиш жоиз, Руслан Нуриддинов мусобақада 3 карра жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди ва силтаб кўтариш дастурида 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади.


Мақола муаллифи

Теглар

оғир атлетика Жаҳон чемпионати Руслан Нуриддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг