Ислом бирдамлиги ўйинлари: ўзбекистонликлар 1 кунда 7 та олтин медални ютди
Спорт
−
12 Август 2022
15674Жорий йилнинг 5 августида Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинларига старт берилди.
Кеча, 11 август кунига белгиланган дастурлар доирасида ўзбекистонлик спортчилар 7 та олтин медални қўлга киритган.
Олтин медаль ютган спортчилар:
1. Ольга Забелинская (велоспорт),
2. Суҳроб Хўжаев (енгил атлетика (босқон улоқтириш),
3. Жаҳонгирмирза Туропов (эркин кураш),
4. Омадбек Ҳасанов (енгил атлетика (классида баландликка сакраш),
5. Шуҳрат Салаев (таэквондо),
6. Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)
7. Шарифа Давронова (енгил атлетика (уч хатлаб сакраш).
Қайд этиш керакки, Колумбияда бўлиб ўтган ёшлар ортасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Шарифа Давронова 14,30 метр натижа билан иккинчи поғонани эгаллаган. Аммо 14,41 метрлик натижа билан биринчи ўринни қўлга киритган Туғба Данишмас стартдаги қизил чизиқни босиш орқали қоидаларни бузган.
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мураббийлар штаби мазкур ҳолат юзасидан ўз вақтида ҳакамлар қўмитасига раддия берди. Мусобақалар якунида ушбу ҳолат экспертлар томонидан кўриб чиқилди. Якунда спортчи техник хатоликка йўл қўйгани, яъни қизил чизиқни кесиб ўтгани тасвирни қайта кўриш орқали аниқланди ва Туркия терма жамоаси аъзосининг 14,41 метрлик натижаси бекор қилинди. Натижада самарқандлик Шарифа Давронова кумуш эмас олтин медаль билан тақдирланди.
Маълумот учун, Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этиши режалаштирилган.