iPhone 16 нинг тахминий дизайни тақдим этилди

Технология

image

iPhone 16 синовларининг иккинчи босқичи деярли якунлади. Apple cмартфонининг эҳтимолий дизайни ва расми Х ижтимоий тармоғида пайдо бўлди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди. 

Билдирилишича, iPhone 16 дизайнидаги асосий ўзгаришлар камера блокида бўлиши кутилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, iPhone 16 Pro олтита камерага эга бўлади. Улардан иккитаси 3D форматида Apple Vision Pro гарнитурасида кўриш учун фазовий суратлар ва видеоларни яратишда ишлатилиши мумкин.

Жорий йилнинг баҳорида, 2027 йилгача Apple смартфонларида бўладиган асосий ўзгаришлар акс этган режа интернетда пайдо бўлганди. Ҳужжатда айтилишича, навбатдаги iPhone ҳозирги версияларнинг дизайнидан катта фарқ қилмайди. iPhone 17 Pro эса замонавий Андроид смартфонларида бўлгани каби экран остидаги Face ID сканери ва олд камера учун кичик кесма билан тақдим этилади.

iPhone 16 тахминан 11 ойдан сўнг намойиш этилиши тахмин қилинмоқда. Шу сабабли Apple'нинг режалари ушбу муддат ичида яна ўзгариши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, iPhone 15 жорий йил 12 сентябрда илк бор тақдим этилди ва 22 сентябрь куни дунё бўйлаб савдога чиқарилди. Шу куни iPhone 15 Pro Max'ни сотиб олиш учун навбатда турган одамлар ўртасида Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates Mall савдо марказида жанжал содир бўлди. Кейинчалик янги iPhone 15 смартфонларини қувват банкларига улаганда тўғри ишламаётгани ҳақида хабар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

камера дизайн iPhone 15 iPhone 16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг