iPhone 15 яхши ишламаяпти – Павел Дуров
Технология
−
30 Сентябрь 2023
9068Узоқ кутилган, катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлган янги iPhone 15 баъзи қувват банкларига улаганда тўғри ишламаяпти. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров хабар берди.
Хабарда билдирилишича, смартфоннинг зарядлаш билан боғлиқ муаммолари ҳақида фойдаланувчилардан шикоятлар келиб тушмоқда. iPhone 15 қувватлаш банкларига уланганда смартфон шунчаки қувватланмаяпти, ёки аксинча энергияни ташқи батареяларга узатмоқда.
Шундай муаммоли “повербанк”лардан бири таниқли қувват сақлаш қурилмалари ишлаб чиқарувчиси “Анкер” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Компания вакиллари iPhone 15 ни ташқи аккумулятордан қувватлантиришнинг ягона йўли USB Type-A улагичидан фойдаланиш эканлигини маълум қилди.
“Компания бу масалани ўрганишга ва агар ўз ваколатлари доирасида бўлса, муаммони ҳал қилишга ваъда берди. Аммо нуқсонни бартараф этиш учун Apple'дан тегишли ўзгартиришлар талаб қилиниши мумкин”, деб ёзилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 22 сентабрь куни савдоси бошланган iPhone 15 Pro Мах`ни сотиб олиш учун навбатда турган одамлар ўртасида Бирлашган Араб Амирликларидаги Emirates Mall савдо марказида жанжал содир бўлганди.
LiveБарчаси