Иордания Исроилни “ҳалокатли оқибатлар”дан огоҳлантирди
Олам
−
10 Апрель 2023
11283Иордания Исроил кучлари агар ал-Ақсо масжидига яна бостириб кирса, фалокатли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
“Агар Исроил полицияси масжидни намозхонлардан бўшатиш мақсадида одамларга ҳужум қилса, вазиятни янада кескинлик ва зўравонлик сари ундаган бўлади, бунинг учун ҳамма жавоб беради”, дейди Иордания Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Синан ал-Мажали.
Иорданиянинг огоҳлантириши ортидан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, ал-Ақсо масжидида уларни тўсган одамлар ХАМАС ва бошқа террор ташкилотлари томонидан радикаллашган ва қўзғатган хавфли оломон эканини даъво қилган.
Шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Иорданиянинг вақф қўриқчиларидан Маъбад тоғидаги мусулмонлар намози ва Ғарбий девордаги руҳонийлар дуоси вақтида тартибсизликлар уюштиришни режалаштирган экстремистларни зудлик билан ал-Ақсо масжидидан олиб чиқишни сўраган.
Маълумот учун, “Вақф” Иордания томонидан тайинланган, яҳудийлар томонидан Маъбад тоғи деб номланувчи ал-Ақсо масжидини бошқарадиган органдир.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Исроил хавфсизлик кучлари Ал-Ақсо масжидига бостириб кириб, у ердаги фаластинликларга шовқинли гранаталар, заҳарли газ, резина ўқлар ва бошқа воситалар ёрдамида ҳужум қилганди. 6 апрель куни эса Ливан ҳудудидан Исроилга қарши ракета зарбалари берилди. Бунга жавобан Исроил ХАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги ўқув базаси ва ҳарбий постларига ҳужум қилди. Шундан сўнг, Ливан ҳудудига ҳам ҳужум уюштирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь