Инфантино Ўзбекистонни ЖЧдаги дебют билан табриклади

Спорт

image

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги тарихий дебют билан табриклади. Бу табрикни Инфантино Колумбияга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси расмийларига шахсан йўллади.

Мексикада бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ацтека” стадионида FIFA раҳбари Жанни Инфантино билан учрашган. Суҳбат давомида Инфантино Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги илк иштироки билан қутлаб, жамоага келгуси баҳсларда омад тилаган.

Учрашувда Спорт вазирлиги, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти FIFA президентига билдирилган эътибор ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик изҳор қилган.

Шунингдек, расмийлар Колумбияга қарши учрашув миллий футбол тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган. Томонлар Жаҳон чемпионати доирасидаги ҳамкорлик ва мусобақанинг юқори савияда ташкил этилиши юзасидан ҳам фикр алмашган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон делегацияси Колумбия футбол федерацияси президенти ва FIFA кенгаши аъзоси Рамон Хесурунни жамоасининг ғалабаси билан табриклаб, унга эсдалик совғасини топширган.

Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жанни Инфантино Колумбия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг