Имрон Хонни ҳибсга олиш учун қайта ордер берилди

Олам

image

Покистонда 2022 йил августида аёл судьяга таҳдид қилгани учун жавобгарликка тортилган суд мажлисида қатнашмаган собиқ бош вазир Имрон Хонни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда “Daily Times” хабар берди.

Маҳкама собиқ бош вазир Хоннинг суд мажлисида қатнашмаганлиги сабабли ҳибсга олинишига қарор қилди.

Полиция Лаҳорнинг Заман Парк туманида яшовчи Хонни ҳибсга оладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Хонга қарши 90 дан ортиқ иш қўзғатилган. 

Имрон Хон ҳукумати 2022 йил апрель ойида қулаган. 2022 йил 10 апрелда Покистон парламентида ўтказилган ишончсизлик вотумида Имрон Хон ҳукумати 174 та “йўқ” овози билан таназзулга учради.

Мамлакатда 3 муддат бош вазирлик қилган Навоз Шарифнинг укаси Шаҳбаз Шариф 11 апрель куни парламентда ўтказилган сайловда мутлақ кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши – 174 овоз билан Бош вазир этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Исломобод полицияси Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хон ва унинг “Адолат ҳаракати” партияси аъзоларини тартибсизликлар уюштиргани ва полиция ходимларига ҳужум қилганлик учун терроризмда айблаганди. Хонга нисбатан террорчилик айбловлари жорий йилнинг 18 март куни Исломободда Хон кортежига ҳамроҳлик қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва “Адолат ҳаракати” партияси тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувдан сўнг пайдо бўлганди. Ўшанда Покистоннинг собиқ Бош вазири ўз ваколати чоғида хорижлик етакчилардан олган қимматбаҳо совғаларни сотиш бўйича суд мажлисида иштирок этиш учун пойтахт судига кетаётган эди. Полиция Хоннинг Лаҳордаги қароргоҳида “Адолат ҳаракати” партияси фаолларини ҳибсга олиш ва мухолифат фаолларининг лагерларини бузиш бўйича операция давомида куч ишлатган. Мухолифат тарафдорлари эса ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларга қарши ўқотар қурол ва молотов коктейли улоқтирган. Хоннинг уйи тинтув қилиниб, ундан қурол ва ўқ-дорилар топилган. Расмийлар Покистон пойтахти ва Лаҳорда 300 дан ортиқ намойишчини қўлга олган.

Шундан сўнг, 19 март куни ҳибсга олиш ордерини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Хон иштирокида судда эълон қилинган. Гарчи Вазирлар Маҳкамасининг собиқ раҳбари “Адолат ҳаракати”га нисбатан полиция зўравонлигидан сўнг унинг ҳаёти хавф остида қолганини айтиб, судга келишдан бош тортган бўлсада, мазкур суд мажлисини ўтазиб юбормаган.

Шоҳжаҳон Мажитов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Имрон Хон Покистон собиқ бош вазир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг