Суд Имрон Хонни ҳибсга олиш ордерини тўхтатиб қўйди 

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Покистоннинг собиқ Бош вазири ва мухолифатдаги “Адолат ҳаракати” партияси етакчиси Имрон Хон террорчиликда айбланган эди. Бугун, 21 март куни Лаҳор Олий суди уни ҳибсга олиш ордерини 27 мартга қадар тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда “Dawn” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳибсга олиш ордерини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Хон иштирокида судда эълон қилинган. Гарчи Вазирлар Маҳкамасининг собиқ раҳбари “Адолат ҳаракати”га нисбатан полиция зўравонлигидан сўнг унинг ҳаёти хавф остида қолганини айтиб, судга келишдан бош тортган бўлсада, мазкур суд мажлисини ўтазиб юбормаган. 

Хонга нисбатан террорчилик айбловлари 18 март куни Исломободда Хон кортежига ҳамроҳлик қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва “Адолат ҳаракати” партияси тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувдан сўнг пайдо бўлганди. Ўшанда Покистоннинг собиқ Бош вазири ўз ваколати чоғида хорижлик етакчилардан олган қимматбаҳо совғаларни сотиш бўйича суд мажлисида иштирок этиш учун пойтахт судига кетаётган эди.

Шу куни полиция Хоннинг Лаҳордаги қароргоҳида “Адолат ҳаракати” партияси фаолларини ҳибсга олиш ва мухолифат фаолларининг лагерларини бузиш бўйича операция давомида куч ишлатган. Мухолифат тарафдорлари эса ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларга қарши ўқотар қурол ва молотов коктейли улоқтирган. Хоннинг уйи тинтув қилиниб, ундан қурол ва ўқ-дорилар топилган. Расмийлар Покистон пойтахти ва Лаҳорда 300 дан ортиқ намойишчини қўлга олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг