Икки вилоятнинг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари ўрин алмашди
Жамият
−
16 Апрель
8914Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Нурали Қодиров Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади. Бу ҳақда бугун, 16 апрель куни ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Қодиров Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлган.
Шунингдек, тегишли буйруқ билан полковник Илҳом Исмоилов Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланган.
Бунга қадар у Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланганди,
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси