Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
13 Апрель
11585Зиёда Аслоновна Аминова Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Зиёда Аминова 1978 йил Касби туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланган эди.
LiveБарчаси