Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
13 Апрель
5690Рустам Давутович Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Рустам Сулаймонов тайинловга қадар "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Сулаймонов 1982 йилда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2012 йилда эса Банк-молия Академиясини иқтисодиёт, банк иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, иқтисодчи.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятидаги Пискент туманини бошқариб келаётган Нодирбек Ёқубов ўз аризасига кўра вазифасидан бўшатилиб, унинг ўрнига Музаффар Арипов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.