Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
13 Апрель 2024
11878Зиёда Аслоновна Аминова Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Зиёда Аминова 1978 йил Касби туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланган эди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь