Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланди
Local
−
13 April 2024 16033 1 minute
Зиёда Аслоновна Аминова Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Зиёда Аминова 1978 йил Касби туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланган эди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November