ИИББ Жаҳонгир Отажонов иши бўйича ҳужжатларни судга оширди
Жамият
−
25 Июль 2021
43544Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ички ишлар ходимларини ҳақорат қилгани акс этган видеоларига муносабат билдириб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ҳақида маълум қилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг ИИО ходимлари ҳақидаги видеомурожаатлари юзасидан ўтказилган текширув бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Жаҳонгир Отажоновнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганини, ҳукумат ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Жаҳонгир Отажоновнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (“Ҳақорат қилиш”)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар жорий йилнинг 23 июль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилган.