Жаҳонгир Отажоновнинг гапларида туҳмат ва ҳақорат аломатлари мавжуд — ИИББ унга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди
Жамият
−
29 Июнь 2021
22095Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Жаҳонгир Сафарбоевич Отажоновнинг турли номақбул чиқишлари фуқароларнинг ўринли эътирозларга сабаб бўлмоқда, дея хабар берди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори томонидан Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида ҳаракатланиб келаётган Gentra русумли транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда Олмазор тумани, Тансиқбоев кўчасида яшовчи фуқаро Алишер Сафарбоевич Отажонов Жаҳонгир Отажоновнинг укаси) бошқарув ҳуқуқини берувчи хужжатлари бўлмагани сабабли автоулов жарима майдонига жойлаштирилган ҳамда айни вақтга қадар тегишли хужжатлар тақдим этилмаётганли сабабли вақтинча сақланмоқда.
“Ҳозирда фуқаро Жаҳонгир Отажонов ўзининг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринишлари номоён бўлмоқда”, дейилади хабарда.
ИИББ хабарига кўра, мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлгани сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади ва жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот тақдим этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь