Ички ишлар ходимини ўлдириб, жасадини ёқиб юборганлар қамалди
3-саҳифа
−
05 Апрель 2023
15174Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармасининг катта тезкор ходимини ўлдириб, унинг жасадини ёқиб юборган бир гуруҳ шахслар узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда пойтахт судлари Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман судида Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси катта терговчисини ўлдирганликда айбдор деб топилган уч нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Суд бир судланувчини (1987 йил) Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан 28-моддаси билан айбланиб, 23 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Шунингдек, 1986 йилда туғилган яна бир судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан 28-моддаси билан айбланиб, 23 йилга қамалган.
Мазкур кодекснинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “и,п” бандлари, 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган 1986 йилда туғилган судланувчи 24 йил ҳамда ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и,п” бандлари ва 164-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган 1984 йилда туғилган судланувчи 24 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди ва ўта хавфли рецидивист деб топилган.
Марҳум опасининг айтишича, укасининг дўконида ишлайдиганлардан бир киши катта миқдордаги қарзни қайтармаслик учун ёлғон қўнғироқ қилиб, уни қасддан ўлдирган. Марҳумнинг жасади уч кундан кейин топилган. У айбланувчиларга нисбатан бир умрлик қамоқ жазоси берилишини сўраган.
Айбланувчилардан бирига кўра, бу воқеа тўсатдан содир бўлган.