“Ичкари”дан мурдаси чиққан фуқаронинг ўлими бўйича Бош прокуратура маълумот берди
3-саҳифа
−
14 Август 2023
33907Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида 33 ёшли фуқаро вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Унинг вафоти юзасидан Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 август куни пойтахт Ички ишлар бош бошқармасида вафот этган фуқаро Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Бош прокуратурага кўра, Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилгани сабабли, Жиноят кодексининг 206-(Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235-(Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 август куни жиноий гуруҳ аъзоси У.Д.га нисбатан Жиноят-процессуал кодекснинг 224-моддаси асосида баённома расмийлаштириш жараёнида у ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, тўсатдан йиқилиб, ҳушини йўқотган. Ҳолат бўйича тез-тиббий ёрдам чақиртирилиб, ИИО ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо тез-тиббий ёрдам келгунга қадар У.Д. ҳушига келмай, вафот этган. Бирламчи ташхисга кўра, гумонланувчининг ўлими “Жигар циррози оғир стадияси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги” оқибатида юзага келган.
LiveБарчаси