Ичида болалар бўлган Damas Фарғона каналига тушиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
20 Октябрь
14754Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида Damas ҳайдовчиси икки нафар фарзанди билан каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 19 октябрь куни соат 17:07 да Тошлоқ туманининг “Найманбўстон” МФЙда яшовчи фуқаронинг бошқарувида бўлган Damas русумли автомобиль эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетган.
ФВБга келиб тушган хабарга асосан қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган. Ҳайдовчи ва унинг икки нафар фарзанди машина сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
ФВВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида Nexia-2 ҳайдовчиси ва яна тўрт нафар йўловчи каналга чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Автомашина вилоятнинг Ширин шаҳридаги Мирзо Улуғбек маҳалласини Нуробод маҳалласи билан боғлаб турувчи “Жанубий Мирзачўл” канали устидаги транспорт воситаларининг ўтиши учун мўлжалланган кўприкда бошқариб бораётиб, назоратни йўқотган ҳамда йўналишга нисбатан чап томондаги кўприк тўсинларига урилиб, каналга тушиб кетган. Оқибатда машинада бўлган ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи ҳодиса жойида чўкиб кетган.
LiveБарчаси