Гвардиола Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолади
Спорт
−
18 Февраль 2025 14398 1 дақиқа
“Манчестер Сити” мураббийи Пеп Гвардиола Ҳусановнинг ўйинига юқори баҳо берди. Бу ҳақда у “Реал”га қарши ўйин олди матбуот анжуманида сўз очди.
“Рақиб дриблинг амалга ошираётганда Ҳусанов тезлиги билан хавфни бартараф этади. У жуда тез югуради. Яккама-якка курашда кескин, аммо фойдали ўйнайди. Биз Ҳусановни шунинг учун сотиб олдик. Қолганини вақт кўрсатади ва ҳали ўрганадиган нарсалари жуда кўп”, дейди Гвардиола.
Маълумот ўрнида, Ҳусанов клуб сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Катта эҳтимол у Мадриддаги ўйинда ҳам асосий таркибда майдонга тушади. Сабаби, жамоанинг асосий ҳимоячиси Мануэль Аканжи жароҳат олиб, узоқ вақтга сафдан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Гвардиола “Манчестер Сити”нинг “Реал”га қарши жавоб ўйини ҳақида фикр билдирган эди.