Токи имконият бор экан, биз ҳаракат қиламиз – Гвардиола

Sport

image

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига чиқиш имконияти ҳақида гапирди. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.

“Агар мендан “Бернабеу”даги ўйинда ғалаба қозониш эҳтимоли ҳақида сўралса, ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда, ғалаба қозониш фоизини 1 га баҳолайман. Лекин имконият бор экан, биз ҳаракат қиламиз”, дейди Гвардиола.

Маълумот ўрнида, 12 февралга ўтар кечаси “Манчестер Сити” - “Реал Мадрид” ўртасидаги илк ўйинда мадридликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб ўйини 20 февралга ўтар кечаси Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” “қироллик клуби”га қарши ўйиндан олдин, яъни 15 февраль куни АПЛ 25-тури учрашувида майдонга тушди ва “Ньюкасл”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйинда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. “Реал” эса Ла Лига доирасида “Осасуна” билан дуранг ўйнади.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends