Гутерриш БМТнинг ўтган 75 йилдаги асосий ютуғини айтди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 75 йиллик фаолияти давомида асосий вазифаси – Учинчи жаҳон урушининг олдини олишни уддалади. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташкилотнинг юбилей сессиясининг тантанал маросимида маълум қилди.

“Дунё етакчилари халқаро ҳамкорлик ва қонун устуворлигига келиши учун иккита жаҳон уруши ва Холокост даҳшатлари керак бўлди. Бу ҳамкорлик натижа берди. Барча қўрққан Учинчи жаҳон уришини қайтариш имкони бўлди.

Гутерриш замонавий тарихда йирик давлатлар ўртасидаги урушларсиз бундай узоқ давр бўлмаганига эътибор қаратди.

“Бу аъзо давлатлар ғурурланиши мумкин бўлган асосий ютуқ ва буни сақлаб қолиш керак”, деган у.

Бош котиб ҳали қииниши керак бўлган ишлар кўплигини ҳам таъкидлади. У дунё олдида турган асосий муаммолар сифатида гендер тенглик, иқлим ўзгаришлари, камбағалликнинг ўсиши, нафаратнинг ёйилиши, геосиёсий босим ва ядровий қуролларни санаб ўтди.

БМТ халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, халқларнинг тенглиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши тамойилига ҳурмат асосида давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. У умумий мақсадларга эришишда халқларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш маркази бўлишига мўлжалланган. БМТ Низоми 1945 йил 24 октябрда кучга кирган. Бугунги кунда унга 193 та давлат аъзо.

Ташкилот фаолиятининг асоси ва тузилмаси Иккинчи жаҳон уруши йилларида Гитлерга қарши коалиция аъзолари томонидан ишлаб чиқилган.

Маълумот учун, кеча, 21 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталиги очиқ, дея эълон қилинди. БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражали сессияси коронавирус пандемияси сабаб илк бор видеоанжуман шаклида ўтказиляпти.
 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг