БМТ Бош Ассамблеясининг тарихий сессияси бошланди

Олам 4871
image

Бугун, 21 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталиги очиқ, дея эълон қилинди.

Минбардан ассамблея раиси Волкан Бозкир ва Бош котиб Антониу Гутерриш жой олган. Тадбир кириш ва ялпи қисмлардан иборат. Тез орада давлатлар раҳбарлари ва вазирлар нутқларини бошлашади. Биринчи бўлиб Трамп сўзга чиқади.

БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражали сессияси коронавирус пандемияси сабаб илк бор видеоанжуман шаклида ўтказиляпти.

БМТ бош қароргоҳида тўпланган давлатлар вакилларидан 2 метр оралиқ масофани сақлаш ва қўл бериб сўрашмаслик талаб қилинди. Қоидалар бузилган тақдирда, раис огоҳлантириши ёки ҳатто тадбирни тугатиш ҳуқуқига ҳам эга.

БМТ Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлайди. Ўзбекистон раҳбарининг нутқи 23 сентябрга белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 164
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×